Украина президенти сафарбарлик тўғрисидаги қонунни имзолади
Ҳужжат Олий Раданинг “Украина овози” расмий нашрида эълон қилинади ва бир ой ўтгач, кучга киради.
Қонунга кўра, муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш ёши 27 ёшдан 25 ёшгача пасайтирилди, “чекланган меҳнатга лаёқатли” мақоми бекор қилинди, Мудофаа вазирлиги фуқароларнинг турли реестрлардаги маълумотларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, чет элда доимий яшовчи украиналиклар Украинада ҳарбий хизматни ўташ учун рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.