Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ўғли Динисломни илк бор ижтимоий тармоққа олиб чиқди… (видео)
Кучли ёмғир ёққан пайтда актриса Шаҳзода Муҳаммедова оиласи билан Дубайда эди.
“Дубай шаҳридаги қаттиқ ёғингарчилик туфайли 2 кун кўп жойлар ёпилди. Биз уйдамиз, кўчага чиқмаслик тайинланган бутун ахолига. Билишимча, рейслар тўхтатилган. Эртадан бошлаб хаммаси ўз ўрнига тушади.
Одатда, Дубайда ёмғир ёғмайди, ёғса ҳам камдан-кам бўладиган ҳолат. Аммо кечаги кутилмаган об-ҳаво барчани хавотирга солди.
Биздан хабар олган барча қадрдонларимга раҳмат! Биз яхшимиз.
Кўпчилик қачон қайтасиз, деб сўрашган. Кунлар исиши билан Ўзбекистонда яшаймиз, чунки Дубайда ёз жуда қаттиқ иссиқ бўлади.
Айтганча, ўғлим кимга ўхшар экан?” — деб ёзган Шаҳзода Муҳаммедова “Instagram” саҳифасида ўғли Динисломнинг видеосини кўрсатар экан.