Дори билан туғилаяпди, дори билан яшаяпди, дори билан ўлаяпди!.. видео
Ҳар қалай нимадир бор эканку. Яна нимададир биринчи эканмиз-ку. Нимададир бизни ўхшашимиз йўқ, эканку. Яқинда картошка, пиёз ва бошқа нарсаларни экмай ҳам қўяверамиз. Чунки, яшашимиз учун дори бор. Биз уни улуғлашимиз, кўкларга кўтаришимиз керак. Дорихоналар тиқилиб ётибди. Аммо барибир камдай. Янаям кўпайтиришимиз керак. Мана масалан, вилоятларга кетаётганда йўл бўйларида жуда оз. Сув сотаётганлар ўтиб кетган. Шулардан қолмаслик учун ҳар қадамда очишимиз керак. Кейин қорнимиз очқаб қолса, ошхона-пошхонага кириб ўтирмаймиз. Шундай дорихонага кириб тўртта дорини олиб ютамизу, кетаверамиз. Айтиб қўяйин, дорининг миқдори тўрттадан ошиқ бўлса ошиқ бўлсинки, аммо асло, кам бўлмасин. Ҳозир кипригимиз қаерилиб қолганида элликта яқин дориб ичиб юрган бир пайтда қорин очқаганида, тўрттадан кам ичсак уят бўлади.