Пулингни, бир жойни йўқ қилиш учун ёки йўқ бўлиб кетмаслик учун, сарфла!..

Пулингни, бир жойни йўқ қилиш учун ёки йўқ бўлиб кетмаслик учун, сарфла!..

Жаҳонда мудофаа харажатлари рекорд даражада ошиб кетди

2023 йилда ҳарбий харажатлар 10,4 фоизга ошиб, 2,12 триллион долларга етган. Бунга асосий сабаб сифатида Украина ва Ғазо секторидаги можаролар, шунингдек, Қизил денгиз минтақасидаги вазиятнинг кескинлашуви келтириб ўтилган.

Ўтган йилда глобал миқёсидаги умумий мудофаа харажатлари 2 триллион доллардан ошиб кетган. Бу ҳақда Американинг Forecast International мудофаа технологиялари консалтинг компанияси ҳисоботида келтириб ўтилган.

Қайд этилишича, 2023 йилда ҳарбий харажатлар 10,4 фоизга ошиб, 2,12 триллион долларга етган. Бунга асосий сабаблар сифатида Украина ва Ғазо секторидаги можаролар, шунингдек, Қизил денгиз минтақасидаги вазиятнинг кескинлашуви келтириб ўтилган.

Мудофаа харажатларининг қарийб ярми НАТО давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

Бундан ташқари, экспертлар 2030 йилгача мудофаа харажатлари янада ошиши мумкинлигини прогноз қилишмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: