Менга жиноий иш очилмаган!..
19 апрел куни, бир неча расмий ОАВлар томонидан, Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, у фирибгарлик ва пора беришда гумонланаётгани, ҳозирда Навоий вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Шу куннинг ўзида, М.Омонбоева ўз саҳифасида асоссиз хабарларни тарқатмасликка чақирди.
21 апрел куни эса, М.Омонбоева, ўз Фэйсбук саҳифасида, Навоий вилояти прокурори А.Мирзаев бошчилигида Қизилтепа туманидаги тадбиркорлик субъектлари билан навбатдаги учрашувда иштирок этаётганлигини ва ўз хизмат вазифаларини бажараётганлигини кўрсатиб ўтган.
Ушбу ҳолат бўйича, Бош Прокуратура, Навоий вилояти ҳокимлиги ёхуд бошқа тегишли идоралардан муносабат бўлмади. Тергов сири бўлиши мумкиндир балким.
Аммо, расмий ОАВларда тарқалиб, ижтимоий тармоқларда жиддий муҳокамага сабаб бўлгандан сўнг, лоақл рад этилиши ёхуд тасдиқ муносабати бўлиши лозим эмасми?