У шу тариқа ўлишини билганида борармиди?!
Билмайди-да. Шунинг учун борган. Бўлмаса об-ҳавонинг хабарини берувчилар айтишганди. Ҳой, тоғда қор эриш хавфи бўлиб турибди. Молларингни, қўйларингни боққани олиб чиқмасдан, бир-икки кун уйларингдаги емиш билан боқиб туринглар дейишганди. Аммо Суғд вилоятининг Шаҳристон тумани Себзор қишлоғида яшовчи 17 ёшли йигитча мол боққани кетди. Бундан икки кун аввал 23 апрелда… Уни тоғдан эриб тушган сув олиб кетмади. Бошқа фожиа юз берди. Чақмоқ урди. Минг афсуски, 18 ёшга кириш унга насиб этмади. Тақдирига чақмоқ уришидан ўлади, деб ёзиб қўйилган экан!..