Хави келажаги борасида бир қарорга келди
Аввалроқ, «Барселона» бош мураббийи Хави мавсум сўнггида жамоани тарк этиши борасида расман эълон қилганди. Шундан кейин клубнинг натижалари ўзгарди ва охирги иккита мағлубиятни ҳисобга олмаганда кетма-кет ғалабаларни қўлга киритди.
Сўнгги кунларда испаниялик мутахасиснинг «Барселона»да қолиши мумкинлигини борасида кўплаб миш-мишлар чиқди. У ва раҳбарият ўртасида бугун, яъни чоршанба куни музокаралар бўлиб ўтиши керак эди, шундай бўлди ҳам.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Жоан Лапортанинг қистовларига карамай, Хави ўз фикрини ўзгартирмади ва кетишга қарор қилди. Раҳбариятнинг катта қисми ҳам бунга қарши эмас.