Зойир Мирзаевдан 300 миллион сўм мукофот олган аёл (видео)
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев «Телефонсиз мактаб» лойиҳасини фаол қўллаб-қувватлагани учун Ангрен шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактаби директори Зебо Маҳкамовага 300 миллион сўм пул мукофотини топширди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, ушбу мактаб 50 кундан буён янги лойиҳани татбиқ қилиб келмоқда.