Март ойи учун канча кешбек тўланади?

Март ойи учун канча кешбек тўланади?

Жорий йилнинг март ойида «Солиқ» мобил иловаси фойдаланувчилари томонидан 86 млрд сўм кешбек йиғилган бўлиб, шундан 2,2 млндан ортиқ истеъмолчига 57,8 млрд сўм кешбек тўлашга тасдиқланди.

Кешбекларни иловага бириктирилган банк картасига ўтказиб олиш мумкин.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши, солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб қолган кешбек суммалари автоматик тарзда тасдиқлаб борилади.

Жорий йилнинг март ойида мобил иловада 68,3 млн дона чек рўйхатдан ўтказилган. Бу 2023 йил март ойига нисбатан 23,3 млнтага кўп.

«Солиқ» мобил иловасида қайси чекларга ва нима учун кешбек тасдиқланмаётганини осон билиб олиш мумкин

Истеъмолчилар бир ойда БҲМнинг 60 бараваридан (20 400 000 сўм) ошмаган харидлари учун 1% кешбек (204 000 сўм) олиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: