Буюк Британия Украинага юқори аниқликдаги Paveway IV бомбаларини топширади
![](https://hordiq.uz/wp-content/uploads/2024/04/izobrajenie_2024-04-25_223716214.jpg)
Янги ёрдам пакетида Буюк Британия Украинага JDAM ва AASM аналоги бўлган юқори аниқликдаги Paveway IV бомбаларини топширади.
BBC мухбири Жонатан Биленинг сўзларига кўра, бу икки режимли GPS/lazer билан бошқариладиган бомба бўлиб, чиқиш баландлиги, тезлиги ва парвоз йўлига қараб максимал масофаси 30 км дан ошади.
Paveway IV 2008 йилда Қироллик ҳаво кучларида хизматга кирган ва Eurofighter Typhoon, F-35, Panavia Tornado ва Harrier II қирувчи самолётлари томонидан олиб кетилган. Ушбу бомбалар F-16 учун ҳам мос келади.