Тожикистонда охирги 24 соат ичида 30 та ёрдамчи иншоотларнинг ертўлаларини сув босди

Тожикистонда охирги 24 соат ичида 30 та ёрдамчи иншоотларнинг ертўлаларини сув босди

Охирги 24 соат ичида Тожикистон ҳудудида тинимсиз ёғингарчилик туфайли сел ва кўчкилар кузатилди, деб хабар бермоқда республика ХВҚ.

25 апрель куни кечқурун ёғингарчилик туфайли Рудакий туманидаги Шўрчашма қишлоғини ўраб турган адирлардан сел келди. Натижада маҳаллий аҳолининг 4 та турар-жой биноси ва 30 та ёрдамчи иншоотларининг ертўлаларини қисман сув босиб кетган.

Воқеа жойида вилоят Фавқулодда вазиятлар комиссияси иш олиб бормоқда ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Сел оқибатида қурбонлар ва вайроналар йўқ.

Бугун Ховалинг шаҳридаги шу номли маҳалла фуқаролар йиғинининг Лоҳути қишлоғи ҳудудига адирлардан сел келди. Оқибатда қишлоқдаги таълим муассасасининг деворига шикаст етган. Бундан ташқари, лой массаси маҳаллий аҳолининг 3 та томорқасини сув босган. Воқеа жойида офат оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 26 апрель куни эрта тонгда Дарвоз туманининг Куфоб қишлоғи ҳудудидан ўтувчи Кўлоб-Дарваз-Хороғ автомобиль йўлининг 295-километрида ҳам сел содир бўлди. Натижада йўл вақтинча тўсиб қўйилган.

Айни пайтда йўл тозаланиб, транспорт ҳаракати тикланган.

Кучли ёғингарчилик туфайли Мозор дарёсида сув сатҳи кўтарилиб, бугун эрталаб Хатлон вилояти Балжувон туманидаги Калтачанор қишлоғидаги ҳимоя тўғонининг 120 метрдан ортиқ қисми ювилиб кетди.

Кўлоб-Ховалинг автомобиль йўлида, Лоҳути ҚФЙ ҳудудида бугун 5 жойда кўчки содир бўлиб, йўлни тўсиб қўйган. Айни пайтда йўл тозаланиб, транспорт ҳаракати тикланган.

Эслатиб ўтамиз, синоптикларнинг маълумотларига кўра, 28 апрелга қадар мамлакатда беқарор об-ҳаво сақланиб қолади – ёғингарчилик бўлади, сел келиши хавфи, дарёларда сув сатҳининг кўтарилиши, тош ва кўчкилар кузатилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: