Россиядаги аэропортда одамлар эвакуация қилинди
Россия пойтахти Москва шаҳридаги «Внуково» аэропортидаги маъмурий бинонинг бир қаватидаги одамлар портлаш хавфи туфайли эвакуация қилинди.
Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.