Ана xолос! «ГАИ» ходимларининг ўзи қоидани бузмоқда. Жаримадан тушган пуллар эса талон-торож қилинмоқда

Ана xолос! «ГАИ» ходимларининг ўзи қоидани бузмоқда. Жаримадан тушган пуллар эса талон-торож қилинмоқда

Яқинда судда ишлайдиган бир танишим гапдан-гап чиқиб, кейинги пайтларда судга жарима билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш бўйича аризалар кўпайганини, бу ортиқча юк бўлаётганини айтиб қолди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига кўра, ҳайдовчи махсус машина ёки кўчаларга ўрнатилган кўчма, мобиль радарлар орқали қайд этилган қоидабузарлик учун жарима тўламасликка ҳақли.

Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорига кўра, аслида радар шундай қоидабузарликни қайд этганидан сўнг ЙПХ ходими маълум масофадан сўнг сизни тўхтатиб, қоидабузарликни тушунтириши, талабингизга кўра радарнинг кунлик дислокацияси, кўрсаткичлари, қиёслаш сертификати билан таништириши лозим.

Акс ҳолда, жарима баённомаси сизнинг аризангиз билан суд орқали бекор қилиниши мумкин.

Лекин бундай камералар ҳар куни юзлаб, минглаб автомобилни қармоққа илинтиради. Билган бундай баённома юридик кучга эга эмаслигини билиб судга мурожаат қилади, билмаган жарима тўлайверади. Судга бундайларнинг юздан бири мурожаат қилади, холос.

Буни ЙПХ ҳам билади, лекин нимагадир жарималарни расмийлаштираверади. Аслида, уларнинг ўзи ҳам белгиланган тартибни бузиб, ҳайдовчиларда норозилик уйғотмоқда. Судларга эса ортиқча ишни кўпайтирмоқда.

Бунинг сабаби жаримадан манфаатдорлик. ЙПХ ходимларини жариманинг маълум фоизи билан рағбатлантириш бекор қилинмас экан, назорат органининг ўзи тартибни бузаверади. Жариманинг атиги 20 фоизи бюджетга йўналтирилади, қолган қисми идоралар томонидан талон-торож қилинади.

Жаҳонгир Зияев,

депутат

Дўстларингизга ҳам юборинг: