Озарбайжон Фузулийга жами 720 дан ортиқ оила қайтиб келди

Озарбайжон Фузулийга жами 720 дан ортиқ оила қайтиб келди

Озарбайжонда мамлакат президенти Илҳом Алиев топшириғига асосан амалга оширилган собиқ ички кўчирилганларни қайта тикланган Фузулий шаҳрига қайтариш жараёни давом этмоқда.

29 апрель, душанба куни яна бир гуруҳ кўчирилганлар Бокунинг Гарадағ туманидан Физули шаҳрига жўнатилди.

Бу босқичда яна 39 оила – 153 нафар фуқаро Физулига кўчиб ўтмоқда.

Шундай қилиб, 822 оила ёки 3132 кишининг шаҳарда доимий яшаши таъминланади. Физулига кўчирилган оилалар янги қурилган уйларга жойлашадилар

1993 йил 23 августдан 2020 йил 9 ноябргача Физули шаҳри ва вилоятнинг катта қисми арманлар ишғоли остида эди. Бу вақт ичида Фузули арвоҳ шаҳарчага айланди.

2020 йил 17-октабрда Иккинчи Қорабоғ уруши пайтида Физули Озарбайжон назоратига қайтди. 44 кунлик урушдаги ғалабадан сўнг Озарбайжон ишғолдан озод қилинган ҳудудларда, жумладан, Фузулида кенг кўламли тиклаш ва қурилиш ишларини бошлади.

2023 йил июль ойида Президент Илҳом Алиев 17-октабрни Фузулий шаҳри куни деб белгилаб, уни ҳар йили тантанали равишда нишонлашга қарор қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: