Ўзимизни “табиб”ни турганиям, ўтирганиям қўймадинглар! Энди бунисига нима дейсизлар!(видео)

Ўзимизни “табиб”ни турганиям, ўтирганиям қўймадинглар! Энди бунисига нима дейсизлар!(видео)

Тўғри бу куф-суфчига ўхшамайди. Ўхшаса ўзимизни “Мош” табибга ўхшайди. Синиқчи… Лекин табибни, нега “мош табиб”, дейишади, шунисига тушунмайман. Уни мошга нима алоқаси бор. Мош еб кейин ишга киришганми, аввал. Ёки мош сотганми? Балки, эккандир… Ишқилибда. Аммо ўзимизни мош табиб зўр. Юролмай борганлар, унинг ёнидан юриб чиқиб кетишади… Чунки у чиққан суякларни жойига солиб қўяди. Буниси эса илмий исботланган!.. Аммо сўнги пайтларда табибимизни нархи анча ошиб қолибди. Тўғрида, агар бирор суягингиз жойидан қўзғалиб дўхтирга борсангиз, аввал ренгинга туширади, сўнг, бир талай дорилар ёзиб беради. Яна ўша дориларини у айтган дорихонадан олишингиз керак ва ҳаказо… Бунинг учун оз-мунча, сарф-харажат қиласизми? Мош табиб эса биттада ҳаммасини ҳал қилиб қўя қолади. Суммасини ҳам дўхтирларники билан таққослаганда анча арзон!..

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: