Қашқадарёда «шанбалик» учун бир кунлик иш ҳақи олиб колиндими?

Қашқадарёда «шанбалик» учун бир кунлик иш ҳақи олиб колиндими?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Ўқитувчиларнинг бир сиқимгина маошига ёпишишни қачон бас қилишади» номли мурожаат бўйича Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабати:

Мурожаатда келтирилишича, Косон туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлим бошлиғи А. Турсуновни шанбалик учун бир кунлик иш ҳақини ўтказиш ҳамда бюдет тушумлари, солиқ бўйича тўловни амалга ошириш мазмунида берилган топшириқ юзасидан таълим ташкилотларига йўналтирилганлиги акс этган.

Ҳолат Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқарма масъуллари иштирокида атрофлича ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 мартдаги 137-Ф-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш тўғрисида Қашқадарё вилоят ҳокими тегишли қарори имзоланган.

Унда Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим ташкилотлари ходимларини бир кунлик иш ҳақидан мажбурий ўтказиш бўйича бирор-бир топшириқ берилмаган.

Бундан ташқари Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ҳам бир кунлик иш ҳақидан мажбурий тўлатиш бўйича кўрсатма ёки топшириқ берилмаган.

Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи У.Орипов ҳамда Косон туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлим бошлиғи А. Турсунов ва масъул ходимлар иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, А. Т. ни ғайриқонуний ҳолатларга аралашмаслиги юзасидан қатъий тартибда огоҳлантирилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: