Воқеа Чуст туманида содир бўлган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Маълум қилинишича, фуқаро Ж.Ф. (муқаддам судланган) фуқаро Н.З.га қалбаки 1 650 АҚШ долларини ҳақиқий 1 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, жами 33 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.