80 йил ичида энг кучлиси: Бразилия жанубида сув тошқинлари давом этмоқда

80 йил ичида энг кучлиси: Бразилия жанубида сув тошқинлари давом этмоқда

Бразилия жанубида кучли ёмғирлар сўнгги 80 йилликдаги энг кучли сув тошқинларига сабаб бўлди.

Табиий офатдан энг кўп зарар кўрган Риу-Гранди-ду-Сул штати расмийларига кўра, камида 78 киши ҳалок бўлгна, яна камида етти кишининг ўлими ушбу фавқулодда вазият билан боғлиқлиги текширилмоқда. Камида 74 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Маҳаллий аҳоли вакилларидан камида 25 минг киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Ярим миллионга яқин киши электр энергияси ва ичимлик сув таъминотидан узилиб қолган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: