Тошкентда мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин юз берди (видео)

Тошкентда мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин юз берди (видео)

Пойтахт ФВБ ахборот хизмати хабар беришича, 8 май куни соат 11:25 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Мухтор Ашрафий кўчасида мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.

Айтилган манзилга соат 11:30 ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган бўлиб, ёнғинни ўчириш ишлари бошланган.

«Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари йўқ», — дейилади хабарда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: