“Бавария” юлдузи “Барселона”га ўтишни истамоқда

“Бавария” юлдузи “Барселона”га ўтишни истамоқда

“Бавария” ярим ҳимоячиси Жошуа Киммих ёзги трансфер ойнасида Ла Лига грандига ўтиб қолиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Ферран Корреас хабар берди.

Манбага кўра, 29 ёшли футболчи мюнхенликлар билан 2025 йилда якунланадиган шартномасини узайтирмасдан “Барселона”ни кутмоқда. Жошуа Хави қўл остида ўйнашни истайди.

Ҳозирда Transfermarkt порталида 60 миллион еврога баҳоланган футбол учун каталонияликлар ёзда 30-35 миллион евро таклиф қилиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: