Буюк Британия Россия ҳарбий атташесини мамлакатдан чиқариб юборади — Reuters

Буюк Британия Россия ҳарбий атташесини мамлакатдан чиқариб юборади — Reuters

Агентликнинг хабар беришича, Лондон, шунингдек, айрим кўчмас мулк объектларининг дипломатик мақомини бекор қилиш ва Россия дипломатлари учун дипломатик визаларнинг амал қилиш муддатини чеклашга қарор қилди.

Буюк Британия Ички ишлар вазири Жеймс Клеверли бу ҳаракатни Россиянинг Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатларидаги “ёмон ниятли фаолияти”га жавоб деб атади. Лондонда атташенинг Россия ҳарбий разведкаси билан бевосита алоқаси борлигини даъво қилмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Лондонга тегишли жавоб қайтарилишини маълум қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: