ҲАМАС Қоҳирада музокаралар олиб бормоқда

ҲАМАС Қоҳирада музокаралар олиб бормоқда

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху “вақтни бой беришга ҳаракат қилмоқда”. Бу ҳақда араб ОАВларига Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатидаги манба маълум қилди.

“Қоҳирадаги музокараларнинг биринчи раунди тугади, Нетаньяху вақтни чўзишга ҳаракат қилмоқда. Биз музокараларнинг ушбу раундидан кейин ўз позициямизни кўриб чиқамиз, ҳаммаси Рафаҳ босқинидан олдингидек бўлмайди”, — деди манба.

Аввалроқ Reuters агентлиги исроиллик манбага таяниб, “Қоҳирада бўлиб ўтаётган музокараларда ҳеч қандай ютуқ йўқлиги” ҳақида хабар берган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: