Хитой ва Европа Иттифоқи давлатлари учун янги божлар жорий этиладими?

Хитой ва Европа Иттифоқи давлатлари учун янги божлар жорий этиладими?

АҚШ Хитой ва Европа Иттифоқи давлатлари учун янги божлар жорий этишни режалаштирмоқда — The New York Times.

Нашрнинг хабар беришича, Доналд Трамп маъмурияти Қўшма Штатларнинг 14 та савдо ҳамкорига, жумладан, Европа Иттифоқи, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Жанубий Корея а Ветнамга нисбатан қўшимча импорт божларини жорий этишни таклиф қилди. Янги тарифлар ҳозирча кучга кирмаган. АҚШ маъмурияти зарур тартиб-таомилларни 2027 йил январигача якунлашни мўлжалламоқда.

Хитой ва Ветнам учун 20 фоиз, қолган давлатлар учун эса 10 фоиздан 18 фоизгача миқдорда божлар белгиланиши режалаштирилмоқда.

Трамп маъмурияти божлар жорий этилишига ушбу давлатлар ортиқча ишлаб чиқариш қувватларини қўллаб-қувватлаётганини, бу эса АҚШ саноатига зарар етказаётганини сабаб қилиб кўрсатди.

Tax Foundation тадқиқот ташкилоти маълумотларига кўра, Трамп Оқ уйга қайтганидан сўнг АҚШ ўз тариф сиёсатини 50 мартадан ортиқ ўзгартирган. Божлар мамлакатнинг деярли барча савдо ҳамкорларига таъсир кўрсатди. Шунингдек, Трампнинг бож сиёсати 2026 йилда ҳар бир америкалик оилага тушадиган солиқ юкини ўртача 820 долларга оширди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: