Германия Украинада синовдан ўтган Delta ҳарбий тизимини жорий этади

Германия Украинада синовдан ўтган Delta ҳарбий тизимини жорий этади

Германия ўз қуролли кучларида Украинанинг Delta ҳарбий ҳаракатларни бошқариш тизимини жорий этишни режалаштирмоқда. Германия мудофаа вазири Борис Писториус Украина томони билан дастурни биргаликда такомиллаштириш ва ундан фойдаланиш бўйича ниятлар декларациясини имзолади.

Delta рақамли қўмондонлик маркази вазифасини бажаради. У дронлар, сунъий йўлдошлар, радарлар ва бошқа разведка манбаларидан маълумотларни тўплаб, ягона электрон харитада акс эттиради. Бу орқали ҳарбийлар ўз ва душман бўлинмаларининг жойлашувини реал вақт режимида кузатиши ҳамда бўлинмалар ўртасида маълумот алмашинувини тезлаштириши мумкин.

Масалан, учувчисиз учиш аппарати Россия танкини аниқласа, унинг координаталари дарҳол бошқа ҳарбий бўлинмаларга ҳам етказилади. Бу радиоалоқа орқали узоқ вақт маълумот алмашиш заруратисиз тезкор қарор қабул қилиш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш имконини беради. Шунингдек, сунъий интеллект тасвирлардаги ҳарбий техникаларни аниқлашга ёрдам беради.

Мазкур тизим АҚШ ҳарбийларининг ҳам эътиборини тортган. Май ойида АҚШ армиясининг собиқ вазири Дэниел Дрисколл Конгрессдаги чиқишида Delta дронлар, сенсорлар ва қурол-яроғ тизимларини Америка армияси ҳозирча амалга ошира олмаган усулда бирлаштиришини таъкидлаган эди.

Delta тизими Бундесверда қачон тўлиқ жорий этилиши ҳозирча маълум эмас.

Дўстларингизга ҳам юборинг: