Twitter асосчисидан биткоин башорати: «2030 йилда у 1 миллион доллардан ошади»
Twitter’нинг собиқ бош директори ва турли криптолойиҳаларнинг асосчиси ва тарафдори Жек Дорси Битcоин 2030 йилда 1 миллион долларгача кўтарилишига ишонишини маълум қилди.
Жек Дорси ўзининг Битcоин башорати ҳақидаги саволга берган интервьюсида шундай деди: «Камида бир миллион. Менимча, бу рақамга этиб боради ва ундан ҳам ошиб кетади.»
Дорси ўз баёнотида қуйидагиларни айтди:
Биткоин ҳақидаги энг ҳайратланарли нарса, унинг ташкил топиш тарихидан ташқари, у билан ишлайдиган ёки у билан иш ҳақи оладиган ёки ўзи учун сотиб олган ҳар бир киши бутун экотизимни яхшилайди, бу эса нархнинг ошишига олиб келади.
Сўнгги пайтларда саноатнинг бошқа йирик номлари Битcоинга нисбатан ўхшаш фикрларни билдиришди. Ark Invest асосчиси ва бош директори Кети Вуд 2030 йилга келиб Токен 1,5 миллион долларга етишини башорат қилган эди.