Саримсоқпиёз қон босимига қандай таъсир кўрсатади?

Саримсоқпиёз қон босимига қандай таъсир кўрсатади?

Шифокор Ахбор Аъзамов:

Саримсоқпиёз организм учун жуда фойдали маҳсулотлардан бири бўлиб, уни меъёрида истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Саримсоқпиёзнинг фойдали хусусиятлари:
Ўзида фитонцидлар, эфир мойлари ва антиоксидантлар сақлагани учун шамоллашда;
Артериал қон босимини туширишда;
Организмнинг узоқ вақтгача ёшлигини сақлаб қолишида фойдалидир.

Бир кунда 1-2 дона саримсоқпиёз бўлакчасини истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Меъёридан кўп истеъмол қилиш ошқозон-ичак тизимида нохуш ҳолатлар ва метеоризмга олиб келади. Ошқозон-ичак тизими касалликлари, гепатит, эпилепсия ва мигрень билан оғриган беморларга шифокор кўригидан сўнг истеъмол қилиш тавсия этилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: