Ўзбекистон Суперлигаси. ОКМК сафарда “Локомотив”ни мағлубиятга учратди

Ўзбекистон Суперлигаси. ОКМК сафарда “Локомотив”ни мағлубиятга учратди

Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган сўнгги ўйин бўлиб ўтди.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК сафарда “Локомотив”ни ишончли 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг 84-дақиқасида Миржамол Қосимов ҳисобни очди. 88-дақиқада эса Хуршид Ғиёсов олмалиқларга ишончли ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

Маълумот учун, ОКМК ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 11 тага етказди ва 4-ўринга кўтарилиб олди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: