Даҳшат! 40 ёшли эркак 2 ёшли жиянини 3-қават деразасидан улоқтириб юборди
Чимкентда 40 ёшли эркак 2 ёшли жиянининг йиғлашига чидай олмай уни 3-қават деразасидан улоқтириб юборди.
Чақалоқнинг онаси тез ёрдам чақирган, бироқ шифокорлар гўдакни қутқариб қололмаган. Жиноят ишлари бўйича Чимкент шаҳар судининг хулосасига кўра, эркак ақлдан озган ва чақалоқнинг йиғлашига чидай олмагани учун ундан қутулишга қарор қилган. Айбдор жавобгарликдан озод қилиниб, психиатрия шифохонасида мажбурий даволанишга юборилган.