Тошкент давлат иқтисодиёт университети ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда АҚШ, Жанубий Корея, Ирландия, Туркия ва бошқа давлатлардан хорижий экспертлар иштирок этди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган халқаро илмий-амалий анжуманда АҚШ, Жанубий Корея, Ирландия, Туркия ва бошқа давлатлардан хорижий экспертлар иштирок этди

Жорий йилнинг 17-18-май кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университети ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида “Миздакхон – муқаддас ва сирли маскан” номли халқаро ёшлар фестивали ўтказилди. Фестивал доирасида “Маданий хабардорликни ошириш ва экологик барқарор туризмни ривожлантириш” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ҳам бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда университет Ахборот хизмати.

Мазкур илмий-амалий анжуманда маҳаллий мутахассислардан ташқари, эколог ҳамда туризм бўйича экспертлар: ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Сара Ношади, АҚШ, Жанубий Корея, Ирландия, Туркия ва бошқа давлатлардан ҳам иштирок этди. Мутахассислар ўз маърузалари билан Қорақалпоғистон туризмини ривожлантириш борасида амалий таклифларни илгари сурди.

Қорақалпоғистон халқи меҳмондўст, мўтадил табиати эса туризм салоҳиятини ошириш йўлида истиқболли ислоҳотларга кенг имкониятлар очмоқда. Бугун ташкил қилинаётган фестиваль ҳам айнан асраш йўлида аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилганлиги катта ташаббус ҳисобланади, – дейди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Сара Ношади.

Тадбир якунида агротуризм, экотуризм бўйича таклифлар умумлаштирилиб, фикр алмашилди. Томонлар ўртасида ҳамкорлик масалалари бўйича келишувларга эришилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: