Ангренда 7 та юк вагони рельсдан чиқиб кетгани айтилди

Ангренда 7 та юк вагони рельсдан чиқиб кетгани айтилди

Ижтимоий тармоқларда 7 та юк вагонининг рельсдан чиқиб кетгани ҳақидаги видео тарқалди. “Ўзбекистон темир йўллари” ҳолат юзасидан изоҳ берди.

 

Унга кўра, воқеа 2024 йил 18 май куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга эмас, балки “Чирчиқ савдо барака” МЧЖга тегишли бўлган шохобча темирйўлида содир бўлган. БН Grain анд оил гроуп МЧЖ ходимлари вагонлардан юк тушириш вақтида темирйўл қурилмаси “лебёдка” ишлаш технологиясига риоя қилмаган.

 

Мазкур юк вагонларини тушириш вақтида юқоридаги ташкилот ходимлари лебёдка ёрдамида (керакли техникага риоя қилмасдан) вагонларни тортиб олишга уринган, қурилмадан трос узилиб, вагонлар ҳаракатлана бошлаган.

 

Вазият давомида БН Grain анд Оил Group МЧЖ ходимлари вагонлар ҳаракатини тўхтатишга уриниб кўрган ва натижада иккита вагон ғилдиракларидан бутунлай чиқиб кетган, яна бешта вагон ён томонга ағдарилиб кетган.

 

Ҳодисанинг сабаби қўшимча қурилма — “лебёдка” ёрдамида ишлаш технологиясининг бузилиши сифатида аниқланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: