Ўзбекистонда боғчада яна бир фожиа: 3 ёшли бола ҳашаротларга қарши воситани ичиб, вафот этди
27 август куни Оҳангарон туманидаги 6-сонли боғчада дезинфектор ишлов берган ва заҳарли ҳашаротларга қарши восита солинган идишни очиқ жойда қолдирган. Эртаси куни бола суюқликни сув деб ўйлаб, ичиб қўйган ва шифохонага ётқизилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамай, 30 август куни бола вафот этган.
Дезинфектор қўлга олинган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, тергов ишлари давом этмоқда.
