«Яқин орада биз ҳамкорлик учун яна бир майдон яратишни режалаштирмоқдамиз»
Самарқандда «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» биринчи расмий саммити ўтказилади
Бу ҳақда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди:
«Кеча Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлди. Алоқаларимиз йилдан-йилга жадал тус олиб, турли соҳаларда ривожланиб бормоқда.
Таъкидлаш жоизки, Европа Иттифоқи Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ва бунёдкорлик жараёнларини самарали қўллаб-қувватламоқда.
Яқин орада биз ҳамкорлик учун яна бир майдон яратишни режалаштирмоқдамиз. Самарқанд шаҳрида «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» биринчи расмий саммити бўлиб ўтади. Ушбу тадбир дўстона алоқаларимизнинг янги саҳифасини очиши шубҳасиз».