Шенген визасини расмийлаштириш учун тўлов қиймати 12 фоизга ошиши кутилмоқда
11 июндан бошлаб Шенген визаси учун тўловлар миқдори оширилади. Бу маълумотлар Словения ташқи ва Европа ишлари вазирлиги сайтида келтирилган.
Қайд этилишича, қисқа муддатли Шенген визаси (С типи) учун йиғим миқдори 12 фоизга ошади.
«Янги Шенген визаси тўлови катталар учун 90 евро (12 ёшдан ошган виза талабгорлари) ва 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун 45 евро. 6 ёшгача бўлган болалар учун бепул бўлиб қолади», дейилади хабарда.