Чеченистон ҳукумати раиси Мишустинга ёрдамчи этиб тайинлади
Россия бош вазири Михаил Мишустин бунгача Чеченистон ҳукумати раиси лавозимида ишлаб келган Муслим Хучиевни ўзининг ёрдамчиси этиб тайинлади. Хучиевни тайинлаш ҳақидаги буйруқни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров эълон қилди.
Қодиров 21 май куни Хучиевнинг истеъфоси ҳақида гапирди. Кейин Чеченистон раҳбари қарор Хучиевнинг янги лавозимга ўтиши муносабати билан қабул қилинганини айтди, аммо у қайси лавозимга ишора қилмади.
Муслим Хучиев 52 ёшда. У 2018 йил июнь ойида Чеченистон ҳукумати раиси лавозимини эгаллаган.