Ташриф тадбири доирасида 27 нафар ёш мутахассис тантанали қасамёд қабул қилди

Ташриф тадбири доирасида 27 нафар ёш мутахассис тантанали қасамёд қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси фахрийларни ижтимоий қўллаб – қувватлаш маркази раиси Ботир Калонов 11 нафар олий даражали унвонга эга фахрийлар билан бирга Жиззах вилоятига “Уч авлод учрашуви”ни ўтказиш учун ташриф буюрди.

 

Ташриф дастлаб, Давлат арбоби, ўзбек ёзувчиси Шароф Рашидов ҳайкали пойига гул қўйиш маросимидан бошланди.

 

Сўнгра, Жиззах шаҳридаги “Ҳамид Олимжон ва Зулфия” ҳамда “Шароф Рашидов” музейларига, Шароф Рашидов таълим олган 10-сонли умумтаълим мактабига, вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамда Козон федерал университетида давом эттирилди.

 

Фахрийлар, вилоят прокуратураси органлари ходимлари, шу жумладан ёш мутахассислар ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Устоз-шогирд” анъаналари асосида учрашув ташкил қилинди.

 

Тадбирда, Малака кенгашининг қарори билан иш ўрганиш дастурини муваффақиятли бажарган 27 нафар ёш мутахассислар тантанали қасамёд қабул қилишди.

 

Фаҳрийлар вилоят прокуратурасида ташкил этилган музей ва маънавият бурчаги, шаҳар марказидаги 3-сонли ички ишлар бўлинмаси, “Кимёгар” маҳалласи еттилиги фаолияти билан яқиндан танишиб, зарур тавсиялар бердилар. Жумладан, ҳозирда давлат сиёсати даражасига кўтарилган обод ва тинч маҳалла тамойилларини амалда қарор топиши учун мамлакатимиз раҳбарияти томонидан ажратилаётган эътибор ва саъй-ҳаракатлар хусусида алоҳида тўхталиб, бу борада ҳар бир шахснинг масъулият ҳис этиши ва ишига фидойи ёндашуви лозимлиги қайд этилди. Ўз навбатида, мутасадди ходимлари ҳам бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида меҳмонларни батафсил хабардор қилдилар.

 

Жиззах вилоятига ташрифнинг иккинчи куни прокуратура органларида хизматни ўташ давомида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишдан бошланди.

 

Сўнгра, фахрийлар Шароф Рашидов туман прокуратурасига ташриф буюриб, иш ўрганувчи ва ёш мутахассислар билан учрашиб, уларга ватанпарварлик, матонат, касбига садоқат ва юқори масъулият ҳиссини ошириш борасидаги бой ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, маслаҳатларини беришди.

 

Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги “АДМ Жиззах” автомобиль ишлаб чиқариш заводи фаолияти ҳамда туманнинг “Сайхон” маҳалласидаги “Янги Ўзбекистон” массивида олиб борилаётган бунёдкорлик жараёнлари билан танишишди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: