Сурхондарёдан 4 минг йиллик тарихий қабр ва шаҳар қолдиқлари топилди
Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, изланишлар давомида турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда турли қадимий қабрлар аниқланди.
Олимларнинг дастлабки хулосаларига кўра ушбу археологик топилмалар эрадан аввалги II – эранинг III асрларига оид Қанғ, Кушон ва Юэчжи (массагетлар) даврига тегишли эканлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳудудда Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.