Норвегияда россиялик сайёҳ учун тақиқ кучга кирди

Норвегияда россиялик сайёҳ учун тақиқ кучга кирди

29 май куни россиялик сайёҳларнинг Норвегияга киришига тақиқ амал қила бошлади. Бундан ташқари, россияликлар учун Норвегия орқали бошқа Европа мамлакатларига транзит сафарлари тақиқланган. Ослодаги ҳукумат бу чорани ўтган ҳафта эълон қилди.

 

Норвегия расмийларига кўра, тақиқ талаба ёки иш визасига эга бўлган россияликларга, чегарада резидентлик гувоҳномаси эгаларига, Шенген мамлакатларида яшаш учун рухсатномага эга бўлганларга, шунингдек, Норвегияга қариндошларини кўриш учун кетаётганларга тааллуқли эмас.

 

Шу билан бирга, Норвегия ва Шенген зонаси мамлакатлари томонидан берилган кўп йиллик туристик визага эга бўлган россияликларга мамлакатга кириш тақиқланиши мумкин.

 

Адлия вазири Эмили Энгер айтганидек, Норвегия ҳукумати Украинадаги уруш давом этаётган бир пайтда «руслар Норвегия ва бошқа Шенген мамлакатларига шунчаки турист сифатида ҳеч қандай сабабсиз саёҳат қилишларини» истамайди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: