Тошкентда «Текинга нарса тарқатиш» акциялари тўхтатилди
Тошкент шаҳридаги «Ашхобод» кўнгилочар боғида бугун, 1 июнь соат 12.00ларда текинга ўйинчоқлар тарқатилиши ҳақидаги ахборот ортидан, пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлардан иборат жуда кўп фуқароларнинг бир вақтнинг ўзида боғ атрофида тўпланишлари натижасида, унга кириш-чиқиш ва айрим ички йўналишларида тиқилинч вазият ҳамда боққа олиб келувчи ва яқин автомобиль йўналишларида тирбандликлар юзага келди.
Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, тиқилинчларни ва йўллардаги тирбандликларни бартараф этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Юзага келган вазиятда жароҳатланганлар аниқланмаган, тоби қочганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Шунингдек, пойтахтимиздаги жамоат жойларида байрам муносабати билан ташкил этиш режалаштирилган турли «Текинга нарса тарқатиш» каби акциялар тўхтатилди.