Байден Америка қуролларидан Москва ва Кремлга қарата ўқ узилишини тақиқлади

Байден Америка қуролларидан Москва ва Кремлга қарата ўқ узилишини тақиқлади

АҚШ Украинага Россия ҳудудига зарба бериш учун Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат бермади. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден хабар берди.

 

ABC News нашри билан суҳбат чоғида Байден журналистнинг Америка қуроллари Россиядаги нишонларга нисбатан қўлланилганми, деган саволига тўғридан-тўғри жавоб бермаган. Шу билан бирга, Америка раҳбари Киевга Москвага бу қуроллар билан ҳужум қилиш тақиқланганини таъкидлаган.

 

Президентга кўра, Украинага Россиянинг ҳужумларига жавобан чегара яқинида зарбалар беришига рухсат берилган.

 

Биз Россиянинг 200 мил ичкарисига, Москва ёки Кремлга зарба беришга рухсат бермаймиз, — дейди Байден.

 

Журналисти, шунингдек, президентдан Украинага юқори аниқликдаги Ғарб қуроллари етказиб берилишини “урушда бевосита иштирок этиш” деб атаган Владимир Путиннинг сўзлари ҳақида қандай фикрда эканлигини сўраган.

 

Мен Путинни 40 йилдан ортиқ биламан. Ва у мени 40 йилдан бери безовта қилмоқда. У ақлли одам эмас. У ҳужумни давом эттириб, ўз мамлакатини ушлаб туриш учун курашаётган диктатор, — дея жавоб берган Байден.

 

Бир неча ҳафта давомида Украина Оқ уйдан Россиядаги нишонларга Америка қуролларини отиш учун рухсат сўраб келади.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден яширинча Харьков йўналишидаги рус қўшинларининг ҳужумларини олдини олиш учун Америка қуролларидан фойдаланишга рухсат бергани ҳақида хабар берилган эди. ОАВ маълумотларига кўра, Украина ҳарбийлари Белгород вилоятидаги нишонларга зарба бериш учун аллақачон Америка қуролларидан фойдаланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: