Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирланди

Анқара шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған тантанали равишда топширди.

 

–  Мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация имзоланган кунда Туркия Республикасининг бундай юксак мукофотини олиш мен учун катта шарафдир. Ушбу мукофот халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ришталари, олий даражадаги ишончли мулоқот ҳамда икки томонлама кўп қиррали муносабатларнинг жадал ривожланишининг рамзидир, – деди давлатимиз раҳбари.

 

Таъкидлаш жоизки, Туркия Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ мазкур олий мукофот Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: