Шавкат Мирзиёев Сербияга расмий ташриф билан жўнаб кетди
Белград шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Шунингдек, икки мамлакат расмийлари ва ишбилармонлари иштирокида бизнес-форум ташкил этилади.
Ташриф давомида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади. Саммит якунида қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
