Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 16 июнда нишонланади

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 16 июнда нишонланади

Президент қарорига кўра, Қурбон ҳайити 16 июнь — якшанба куни нишонланади. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади: 17 июнь кўчирилган дам олиш куни, 18 июнь эса барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

 

2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь — якшанбага тўғри келиши муносабати билан 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади. Бу бўйича Шавкат Мирзиёев «Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

 

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь — душанба кунига кўчирилади, 18 июнь — сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Бунда ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар 4 кун — 15 июндан 18 июнгача дам олади.

 

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, масъул вазирлик ва идораларга муборак Қурбон ҳайитини халқнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, фуқаролар учун Қурбон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратиш топширилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: