Корея Республикаси Президенти “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Корея Республикаси Президенти “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль Тошкент шаҳрига келгач, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди.
Корея Республикаси етакчиси Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Мажмуа билан қисқача танишув асносида Жанубий Корея делегацияси вакилларига мажмуада акс эттирилган сиймолар ва тарихий воқеалар мазмуни ҳақида батафсил маълумот берилди.

Уч минг йилдан зиёд давр – она Ватанимиз ҳудудидаги миллий давлатчилик тарихи илдизлари шу қадар теран. Монументга эътибор қаратган киши мана шу залворли ўтмишнинг бадиий ифодасига гувоҳ бўлади.

Олий мартабали меҳмонлар, расмий хорижий делегацияларнинг мамлакатимизга ташрифи доирасида бу ердаги монументга гул қўйиш анъанага айланган.

Делегация аъзолари мажмуада акс эттирилган алломалар, буюк саркарда ва жаҳонгирлар, жадид боболаримизнинг сиймоларига алоҳида эътибор қаратди. Тинчлик, эркинлик, эзгулик тимсоли бўлган Ҳумо қуши тасвири мажмуанинг бамисоли гултожидай кўриниши эътироф этилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: