Йўлни бузиш, ковлаш… Кейин яна бузиб, яна ковлаш маза-ку!.. (видео)
Айниқса, машиналарнинг турнақатор бўлиб туришганини кўрсанг, ёмон кайф қиласан! Баъзи машиналарда совиткич йўқ. Ана шундай машиналарнинг ҳайдовчилари роса роҳатланишади. Йўлчиларнинг номларига бир-биридан «ширали», бир-биридан «чиройли» гапларни айтишади… Яқинда йўлни бузиш бўйича биринчилик ҳам ўтказилса ажаб эмас. Эҳтимол, ҳозир шунга тайёргарлик кетаётгандир. Унда кўпроқ йўлни бузиш керак. Чунки эрта бир кун мусобақа бошланиб қолса, уялиб қолмаслик ва, албатта, биринчи ўринни эгаллаш керак-да!..