Тошкентдан Хивага қатновчи электр поездлар «Жалолиддин Мангуберди» номини олди

Тошкентдан Хивага қатновчи электр поездлар «Жалолиддин Мангуберди» номини олди

13 июн куни Жанубий Корея президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» ва «Hyundai Rotem» компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Қайд қилинишича, шартнома Корея Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармаси иштирокида «Ўзбекистон темир йўллари», «Темирйўлэкспресс» ва «Hyundai Rotem» компанияси билан ҳамкорликни, 6 та электр поездини етказиб бериш ва уларга техник хизмат кўрсатишни назарда тутади.

Таъкидланишича, электр поездлари «Жалолиддин Мангуберди» деб номланди ва Тошкент – Урганч – Хива йўналишида қатнайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: