Samsung ўзининг ақлли кроссовкаларини чиқарди

Samsung ўзининг ақлли кроссовкаларини чиқарди

“Samsung” биринчи марта пойабзал бозорига кирди. Бу ҳақда “hi-tech.mail” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, компания голландиялик дизайнер Роэл ван Хофф билан ҳамкорликда смартфонни масофадан бошқариш учун ишлатилиши мумкин бўлган дунёдаги биринчи кроссовкани тақдим этди.

“Шортcут” номли кроссовкалар бир-биридан масофани ўлчайдиган махсус сенсорлар билан жиҳозланган. Фойдаланувчи оёқларини ҳаракатга келтирганда, смартфонда маълум бир ҳаракат амалга оширилади.

Мисол учун, агар кроссовкани кроссовкага уриб қўйилса, фойдаланувчи қўнғироққа жавоб бера олади. Агар “ой юриши” услубида рақсга тушилса, смартфон мусиқани ёқади.

Дизайнер Роэл ван Хоффнинг айтишича, “Шортcут” кроссовкалари “Samsung Galaxy” линиясига ишора қилувчи “космик” кўринишга эга.

Ҳозирда бундай турдаги кроссовкаларнинг қачон оммавий ишлаб чиқарилиши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Кроссовкаларни шунчаки харид қилиш имконияти мавжуд эмас. Уларни компания Нидерландияда 9-июлгача ўтказаётган қуръа ташлашда ютиб олиш мумкин.

Қуръа ташлаш якуни бўйича ғолиблар 15-июл куни эълон қилинади. Ҳаммаси бўлиб 6 жуфт кроссовкалар тайёрланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: