Алишер Усмонов UBS Europe банкини судга берди

Алишер Усмонов UBS Europe банкини судга берди

USM Holdings асосчиси, миллиардер Алишер Усмонов 7 июнь куни Франкфурт Майн ҳудудий судига UBS Europe SE банкига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда тадбиркор манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Стефани Рабенау “Коммерсант” нашрига хабар берди.

Усмоновнинг обрўсига катта миқдорда зарар етказилишига ва молиявий йўқотишларга олиб келган. Аслида, UBS бегуноҳ шахсни қонунга хилоф равишда жавобгарликка тортишни, шунингдек, мижозига нисбатан санкция қўллашни қўзғатган ва ёрдам берган”, — дейди миллиардернинг адвокати.

Тадбиркорнинг вакили Питер Гаувайлер етказилган зарар миқдорини ҳозирча баҳолаш ёки якуний аниқлаш мумкин эмаслигини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, UBS учун оқибатларни “цунами оқибатлари билан солиштириш мумкин”.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: