Россиялик ММА жангчиси Ринат Фахретдинов UFC турниридаги жангида ғалаба қозонди, лекин кейин касалхонага юборилди

Россиялик ММА жангчиси Ринат Фахретдинов UFC турниридаги жангида ғалаба қозонди, лекин кейин касалхонага юборилди

Саудия Арабистонида UFC’нинг илк турнири ўтказилмоқда.

 

Мусобақанинг прелим карди доирасида Ринат Фахретдинов Ар-Риёд октагонида чиқиш қилди.

 

У америкалик Николас Далбига қарши жанг қилди.

 

Тўқнашув тўлиқ 3 раундга чўзилди. Унда Фахретдинов очколар ҳисобига кўра жангда ғалаба қозонди.

 

Шундай қилиб, Фахретдинов ўзининг 24-жангида 22-ғалабасини нишонлаган бўлса, Далби фаолиятидаги 5-мағлубиятини қабул қилиб олди.

 

Жангдан кейин Фахретдинов матбуот анжуманига келмади. Матч ТВ телеканали хабарига кўра, жангчи касалхонага юборилган. Айни дамда шифокорлар спортчининг ҳаёти ва соғлиғи учун ҳеч қандай хавф йўқлигини айтишмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: