Тошкентда очиқ майдонда ёнғин содир бўлди

Тошкентда очиқ майдонда ёнғин содир бўлди

23 июн куни соат 19:47да Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, Янги Чоштепа МФЙ, Ўзар кўчасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох шабба ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБга хабар берди.

 

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:59 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 20:24 да ўчирилган.

 

Содир бўлган ёнғин натижасида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох шабба ёниб зарарланган.

 

Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади

Дўстларингизга ҳам юборинг: