Россияда Су-57 қирувчи самолёти тўлиқ ёниб кетди

Россияда Су-57 қирувчи самолёти тўлиқ ёниб кетди

29 октябр куни Россиянинг “Ахтубинск” ҳарбий аэродромида бешинчи авлодга мансуб Су-57 қирувчи самолёти ёнғин оқибатида бутунлай ёниб кетган. Бу ҳақда OSINT-каналлар хабар берди.

Маълумотларга кўра, самолёт двигателларини ишга тушириш вақтида носозлик юзага келган ва ёнғин чиққан. Ҳодиса ҳақидаги маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: